20-Maktabning 2018-yilgi yutuqlari – Eshdavlatova Gulzoda Ahmad qizining shaxsiy veb sayti

20-Maktabning 2018-yilgi yutuqlari

 

Таълим-тарбия сифатини ошириб боришда мактаб таълими  тизимида фаолият юритаётган педагог

ходимларнинг касбий маҳорати ошаётганлиги, ўз фани бўйича илғор педагогик технологиялар ҳамда ахборот коммуникация технологияларидан таълим жараёнида кенг фойдаланилаётганлиги, ўз малакасини доимий равишда ошириб бораётганлиги асосий омил бўлиб хизмат қилади. Таълим муассасасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Халқ таълими вазирлигининг тавсиялари, таълимга оид янгиликлари ва кўрсатмалари амалиётга кенг жорий этиб келинмоқда.

Мактабнинг педагог ходимлари ўртасида  “Устоз-шогирд” тизими жорий этилганлиги ҳам педагог кадрлар салоҳиятини оширишда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиб келмоқда. Табиийки, мактабга келган ёш мутахассис ўз соҳаси бўйича тажрибали ва малакали устозлар кўмагига эҳтиёж сезади. “Устоз-шогирд” мактаби эса ёш ўқитувчиларнинг узлуксиз малакасини ошириб бориш йўлидаги самарали, ўзига хос тизимдир. Ўтган ўқув йилида 8 нафар устоз ўқитувчи 8 та таълим йўналишида  ёш ўқитувчиларга ўз тажрибаларини ўргатиб, таълим сифати ва самарадорлигини ошишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишга эришдилар.

Вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамда туман ХТБнинг буйруқлари асосида мактабда  ўтган ўқув йили мобайнида турли фанлар йўналишида 8та туман миқёсидаги, 5 та вилоят миқёсидаги семинарлар бўлиб ўтди.

Мактабда педагог ходимларнинг юртимизда амалга оширилаётган ишлар, таълим соҳасидаги янгиликлар, илғор тажрибалар ҳамда янги педагогик технологиялардан хабардорлигини оширишда, республикамиздаги сиёсий, маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги янгиланишлар, давлат ва ҳукумат томонидан қабул қилинаётган меъёрий хужжатлар билан яқиндан танишишида ҳамда юртимизда кечаётган жараёнларга даҳлдорлик ҳисси билан яшашида оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли жуда юқори. Шу боис 2017-2018 ўқув йилида мактабимизда педагог ходимларнинг ОАВларига обуна жараёни уюушқоқлик билан ташкил этилди. Жумладан Республика нашрларидан 41 номдаги гезеталарга ва журналларга жами 382 дона, бундан ташқари маҳаллий нашрларга ҳам обуна ташкил этилиб, педагог ходимларнинг ахборот манбаи яратилди.

Ўқув йили давомида педагог ходимлар томонидан ОАВларига жами 70 тадан ортиқ чиқишлар қилинди. Мазкур чиқишларда мактаб ўқувчиларининг чизган расмлари, шеърлари ҳамда ўқитувчиларнинг турли мавзудаги мақолалари чоп этиб борилган.

Мониторинг жараёнининг холислиги ва натижавийлигини таъминлаш, мактабда Давлат таълим стандартларида белгиланган талабларнинг бажарилиш ҳолатини мунтазам ўрганиб, таҳлил қилиб бориш, ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни тўлдириш чораларини кўриш, иқтидорли ўқувчиларни излаб топиш, уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш фаолиятига баҳо бериш ва рейтингини аниқлашдан иборат тизимни жорий этиш максадидаги мактабда                2018 йилнинг январ ойида фанлар буйича билимлар беллашувининг 1-мактаб босқичи ўтказилди. Фанлар буйича ўтказилган билимлар беллашувининг мактаб босқичига жами  458 нафар ўқувчи иштирок этиб, шундан 31 нафар ўқувчи  туман босқичига иштирок этиш учун ғолибликни қўлга киритди. Мазкур танловнинг туман босқичида улардан 23 нафари фахрли 1- ўринни, 8 нафари эса 2- ўринни эгаллади.  Вилоят босқичида иштирок этган 15 нафар 7-8- синф ўқувчиларидан 3 нафари              2- ўринни, 8 нафари 3- ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, 2018 йилнинг «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб номланиши муносабати билан 7-8-9-10-синф ўқувчилари ўртасида аниқ, табиий ва эстетика йўналишидаги фанлардан ўтказилган инновацион олимпиаданинг туман босқичида жами 19 нафар ўқувчи иштирок этиб, улардан    10 нафари 1-ўринни, 7 нафари 2-ўринни, 2 нафари эса 3-ўринни эгаллади. Вилоят босқичида эса улардан 5 нафари фахрли 2- ўринни эгаллаб вилоят Халқ таълими бошқармасининг 2-даражали дипломи билан тақдирландилар.

2017-2018 ўқув йилида 9-10-синф ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаси ўтказилди. Фан олимпиадасининг туман босқичида 13 та умумтаълим фанлари бўйича 46 нафар 9-10-синф ўқувчи иштирок этиб, улардан 13 нафари фахрли               1-ўринни,  11 нафари 2-3-ўринларни эгаллади, вилоят босқичида эса 9- синф ўқувчи- ларидан 2 нафари, 10-синф ўқувчиларидан 2 нафари фахрли ўринларни эгаллаб, вилоят халқ таълими бошқармасининг дипломлари билан тақдирланди.

Халқ таълими тизимида илғор педагогик технологияларни кенг жорий этиш, самарали тажрибаларни оммалаштириш ҳамда ўз касбининг устаси бўлган педагог ходимлар фаолиятини янада кўпроқ тарғиб этиш бўйича таълим тизимида ҳар йили ўтказилиб келинаётган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови муҳим аҳамият касб этади. 2018 йил апрел ойида  9 та фан йўналиши бўйича  “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг туман  босқичи  ўтказилди.  Мазкур кўрик-танловининг туман босқичига мактабимиздан 9 нафар ўқитувчи иштирок этиб, улардан 2 нафари тарих фани ўқитувчиси Отаева Шахло ҳамда биология фани ўқитувчиси Ҳусанова Моҳигуллар 1- ўринни эгаллаб, вилоят босқичида  иштирок этди.

Бошланғич синф ўқитувчилари ўртасида ўтказилган “Мен пойдевор яратувчисиман” кўрик-танловининг туман босқичида бошланғич синф ўқитувчиси Исмоилова Лола фахрли 1-ўринни, вилоят босқичида 2-ўринни эгаллади.

“Энг яхши кимё, биология, физика кабинети мудири” кўрик-танловининг туман босқичида мактабнинг биология фани ўқитувчиси Тилавова Феруза фахрли                     1-ўринни, вилоят босқичида 2-ўринни қўлга киритди.

2017-2018 ўқув йилида “Зулфияхоним қизлари” танловининг туман босқичида    9-Д  синф ўқувчиси Турсунова Маржона ва 10-синф ўқувчиси Исматова Сабиналар маданият йўналиши бўйича фахрли 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичида иштирок этдилар.

2018-йил январ ойида туманда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан “Ислом Каримов-мустақил Ўзбекистон асосчиси” мавзусида ўтказилган иншолар танловида мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ясмина Қўлдошева иштирик этиб, олий ўринга сазовор бўлди.

Ўтган ўқув йилида ўтказилган “Конституция-бахтимиз пойдевори” кўрик-танловининг туман босқичида  9-А синф ўқувчиси Ярашева Зарнигор фахрли                1-ўринни, вилоят босқичида 3-ўринни  эгаллади

2017-2018 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Жаҳолатга қарши маърифат”  кўрик-танловининг туман босқичида иншо,шеърият ва тасвирий санъат йўналиши бўйича 3 нафар ўқувчи ҳам фахрли               1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланма олди.

Мазкур ўқув йилида ўтказилган “Энг китобхон ўқувчи” кўрик-танловининг туман босқичида 9-А синф ўқувчиси Ахмадова Ирода фахрли 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичида иштирок этди.

Мазкур ўқув йилида ўтказилган “Ислом Каримов асарлари билимдони” кўрик-танловининг туман босқичида мактабнинг 9-синф ўқувчиси Зайниддинов Ботиржон фахрли 1-ўринни, вилоятда 2-ўринни эгаллади.

Шунингдек, “Солиқ билимлари болаларга” кўрик-танловининг туман ва вилоят босқичларида мактабнинг 4-синф ўқувчиси Исломова Азиза фахрли 1-ўринни эгаллаб, республика босқичида фаол иштирок этиб, Халқ таълими вазирлигининг “Энг фаол иштирокчи” сертификати билан тақдирланди.

“Ёшлар иттифоқи” нинг “Камалак” болалар ташкилотининг мактаб сардори        7-Д синф ўқувчиси Ҳайдаров Аслбек май ойида Қашқадарё вилоятида ўтказилган “Сардорлар анжумани”да иштирок этди. Шунингдек, мактаб ўқувчилари “Келажак” ёшлар марказида “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги” муносабати билан ўтказилган “Истеъдодим Ватанимга” кўрик-танловида фахрли      1-ўринни эгаллаб,  “Ёшлар иттифоқи” томонидан муносиб тақдирланди.

Таълим муассасасида оила, маҳалла ва мактаб ҳамкорлиги йўналишидаги ишлар ҳам доимий эътиборда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012- йил 19 июндаги “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 175-сонли Қарори муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Таълим-тарбия сифатини оширишда мактаб билан ота-оналар ҳамда маҳалланинг ўзаро ҳамкорлини тўғри йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда 5-7 синфларда “Илм  ол – ҳунар ўрган”, 8-9 синфларда “Танлаган касбинг – сенниг келажагинг” мавзуларида “Оталар мажлислари”, ўқувчиларнинг бўш вақтларида бемақсад юришларини олдини олиш мақсадида “Ўқувчи”, “Тунги” рейдлари, оммавий маданиятнинг салбий таъсирларидан асраш бўйича ва бошқа туркум тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Бундан ташқари синф раҳбарлари томонидан хонадонларга чиқилиб, ота-оналарга фарзандлари тарбияси борасида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда 54 та фан тўгараги, 7 та қизиқишига кўра, 9 та спорт тўгараклар фаолият олиб борди.

Мактабда ўқувчилар онгида миллий истиқлол ғояларини қарор топтириш, уларни миллий қадрият ва урф-одатларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида                   1-сентябр – Мустақиллик байрами, 1-октябр – Устоз ва мураббийлар куни, 21-октябр – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун, 8-декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун, 14- январ – Ватан ҳимоячилари  куни, 9-феврал – Алишер Навоий таваллуд топган кун, 14-феврал – Захириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун, 21-март – Наврўз байрами, 9-апрел – Амир Темур таваллуд  топган кун ва 9-май – Хотира ва қадрлаш куни каби муҳим саналар ҳамда бошқа мавзуларда 100дан ортиқ турли тадбирлар ташкил этилиб, ўқувчиларнинг маънавияти  янада оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2221-сонли ижросини таъминлаш мақсадида  бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, мактабда туман тиббиёт бирлашмаси, Хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ва  бошқа ташкилотлар билан биргаликда  “Соғлом она-соғлом бола”,  “ Соғлом фарзанд-юрт таянчи”, “Соғлом аёл-соғлом жамият”, “Ёш қизларнинг эрта турмушга чиқиши, эрта ҳомиладорликнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатлик ҳамда саломатликка таъсир этувчи омиллар”,  “Ўсмир қизларнинг соғлом ҳаёти, қизларнинг ўртасида ўз жонига қасд қилишни олдини олиш”, “Оилада қиз боланинг ўрни ”,  “Ўз уйингни ўзинг асра”, “Гиёҳвандликка қарши кураш” мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

blog lam dep | toc dep | giam can nhanh

|

toc ngan dep 2016 | duong da dep | 999+ kieu vay dep 2016

| toc dep 2016 | du lichdia diem an uong

xem hai

the best premium magento themes

dat ten cho con

áo sơ mi nữ

giảm cân nhanh

kiểu tóc đẹp

đặt tên hay cho con

xu hướng thời trangPhunuso.vn

shop giày nữ

giày lười nữgiày thể thao nữthời trang f5Responsive WordPress Themenha cap 4 nong thonmau biet thu deptoc dephouse beautifulgiay the thao nugiay luoi nutạp chí phụ nữhardware resourcesshop giày lườithời trang nam hàn quốcgiày hàn quốcgiày nam 2015shop giày onlineáo sơ mi hàn quốcshop thời trang nam nữdiễn đàn người tiêu dùngdiễn đàn thời tranggiày thể thao nữ hcmphụ kiện thời trang giá rẻ